Ҳоким ва битирувчилар учрашуви
19.06.2020 123 0 root

Ҳоким ва битирувчилар учрашуви

Янгиликлар
 2020 йилнинг 18 июнь куни Ангор туманида “Ҳоким ва битирувчилар учрашуви” бўлиб ўтди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, туман ҳокими Усмон Турапов, Термиз давлат университети ректори Абдуқодир Тошқулов, вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда мактаб, коллеж ва олий таълим муассасалари битирувчилари иштирок этишди. 
   Карантин қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда ўтказилган тадбир аввалида вилоят ҳокими Тўра Боболов ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида гапириб ўтди. Ундан сўнг 2019-2020 ўқув йилида аъло даражали аттестатларга сазовор бўлган 11-синф битирувчиларига 20 та олтин, 1 та кумуш медаль топширилди. Шунингдек, ўқув йили давомида ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичи юқори бўлган мактаблар жамоаси ҳам муносиб тақдирланди.  


   Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, жорий йилда туман бўйича 11-синф битирувчилари 1691 нафар бўлиб, уларнинг 1456 нафари олий таълим муассасаларига, 162 нафари ўрта махсус билим юртларида ўқиш, 73 нафари эса касб-ҳунар эгаллаш истагини билдиришган. Касб-ҳунар коллежларининг 144 нафар битирувчиларидан 80 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжат топшириш, 64 нафари йўналиши бўйича ишлаш мақсади борлигини маълум қилган. Олий таълим муассасаларини 2019-2020 ўқув йилида ангорлик 191 нафар ёшлар битирди.
   Учрашувда битирувчилар юртимизда ёшлар учун яратилаётган имкониятлардан мамнун эканликларини таъкидлаб ўтишди. Олий таълим муассасалари битирувчилари асосан ишга жойлашиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш каби масалаларда мурожаат қилишди. Вилоят ҳокими Тўра Боболов ҳар бир мурожаат юзасида батафсил тушунча ва тавсиялар берди. Бундан ташқари, ташкилот раҳбарлари ҳам берилган саволларга атрофлича жавоб қайтаришди.
    Албатта, бу каби тадбирларнинг ташкил этилиши ёшлар ўртасидаги муаммоларнинг ўз вақтида ечим топишига имконият яратади. Ишонамизки, битирувлар янги ҳаётга қадам ташлаб, ўз имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшадилар.
Эртамиз эгалари Эртамиз эгалари
Ангор туманидаги 6-сонли умумтаълим мактабида “Эртамиз эгалари” мавзусида учрашув бўлиб ўтди
“Ҳоким ва ёшлар” “Ҳоким ва ёшлар”
Ангор туманидаги 3-умумтаълим мактабида 8-феврал куни “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Дастлаб, туман ҳокими Усмон Турапов 5 та муҳим ташаббус
Тўра Боболов Мудофаа вазирининг эсдалик нишони билан тақдирланди Тўра Боболов Мудофаа вазирининг эсдалик нишони
Термиз шаҳридаги “Алпомиш” кураш мажмуасида бўлиб ўтган Сурхондарё вилояти ҳокими соврини учун Мудофаа вазирлигининг воҳадаги ҳарбий хизматчилари
Сурхондарё вилояти ҳокими “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди Сурхондарё вилояти ҳокими “Жисмоний тарбия ва
Термиз шаҳридаги “Алпомиш” кураш мажмуасида ўтказилган 2019 йилда спорт бўйича юқори натижаларга эришган бир гуруҳ спортчи ва мураббийларни тантанали
Сариосиё туманида замонавий янги боғча фойдаланишга топширилди Сариосиё туманида замонавий янги боғча
Бугун, 30 декабрь куни Сариосиё туманидаги “Нуробод” маҳалласида “Adiba, Nozanin, Sojida ” номли давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат
Комментарии (0)
Добавить комментарий
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив