Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Маҳаллалар ободлиги йўлида

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори ижроси бўйича Ангор туманининг “Юқори Таллимарон” маҳалласида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда  Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Парпиев Ботир Раҳматович, вилоят ҳокимининг ўринбосари Таиров Фаррух Саломович, туман ҳокими Абдуллаев Шоҳжаҳон Бекмуратович иштирок этди. Шунингдек, туман сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ташкилот бошлиқлари ҳамда турли соҳа вакиллари қатнашди. Тадбир аввалида Ботир Парпиев “Обод маҳалла” дастури асосида “Юқори Таллимарон” маҳалласида амалга оширилаётган ва қилиниши режалаштирилган ишлар бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Шундан сўнг, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Жумладан, маҳалладаги хонадонларда бўлиб, нуронийлар билан суҳбатлашди.

   -Маҳалламиз кўчалари кенгайтирилиб, тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Уйлар таъмирланиб, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Юртимизнинг Янги Ўзбекистонга айланиб бораётганлигини маҳалламиз қиёфасининг ўзгариб бораётганлигида ҳам кўриб, гувоҳи бўлиб турибмиз. Биз нуронийлар бундан хурсандмиз, доимо мамлакатимизда тинчлик бўлсин,  тараққиёт сари илдам қадам ташлашда давом этаверайлик дейди,-маҳалла фаолларидан бири Чори бобо Ярматов.  

   “Юқори Таллимарон” маҳалласида амалга оширилган ҳашарда барча соҳа вакиллари фаол иштирок этди. Шу сабабли кун давомида 300 метр эски электр симлари ўрнига янгиси ўрнатилди. 150 метр ички йўлларга қум-шағал тушалди, 50 та хонадонга суюлтирилган газ балон етказиб берилди.  300 метрга сув қувури ётқизилди, 700 метр кўча ва ариқлар тозаланди. 40 тага яқин хонадондаги овулхона ва тандирхоналарда оҳаклаш ишлари олиб борилди.  Бундан ташқари, 14-сонли умумтаълим мактабида ҳамда маҳалланинг янги биносида қурилиш ишлари давом этмоқда.

 

2 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс