Техник таъмирлаш ва такомиллаштириш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан сайт вақтинча тест режимида ишламоқда!
  Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Болажонлар ёзги таътилни оромгоҳда ўтказишмоқда

Ёз мавсумида болажонларни дам олдириш ва соғломлаштириш мақсадида Ангор туманидаги мактаблар қошида оромгоҳлар фаолияти йўлга қўйилди. Айни кунларда тумандаги 6 та кундузги соғломлаштириш майдончаларида 640 нафар ўқувчи дам олмоқда. Жумладан, 25-сонли умумтаълим мактабида ҳам оромгоҳ ташкил этилган ва болажонлар учун барча зарур шароит яратилган.

– Оромгоҳимизда Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ғояларини сингдиришга ҳаракат қилганмиз, – дейди мактаб директори Мустафо Садатов. – Ўқувчилар ёзги таътилда асосан дам олиши зарур. Шунинг учун оромгоҳ дастурида спорт, меҳнат ва мусиқа тўгараклари фаолиятига алоҳида эътибор берилган.

 Оромгоҳда дам олаётган ўқувчилар ўртасида турли тадбирлар, мусобақалар ҳам ўтказилмоқда. Туман Маънавият ва маърифат Кенгашининг йўл харитасига асосан "Болага китоб беринг" акцияси ҳам ташкил этилди. Акция доирасида ўқувчиларга ва мактаб фондиги Кенгаш томонидан китоблар совға қилинди.

2 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?
Аъло
100%
Яхши
22%
Қониқарли
4%
Қониқарсиз
15%
Жами: 38 овоз берилди.
  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс